Главная » Статьи » O'simlik olami |
Шафтоли – Персик обыкновенный.
Шафтоли Ўзбекистоннинг ҳамма районларида мевали дарахт сифатида ўстирилади. Шафтоли бўйи 3 – 5, баъзан 8 м га етадиган дарахт. Барги элипссимон – ланцетсимон ёки чўзиқ ланцетсимон, ўткир ўчли, аррасимон қиррали бўлиб, банди билан пояда кетма – кет жойлашган. Шафтоли барг чиқармасдан олдин гуллайди. Меваси – тухумсимон, чўзиқ эллипссимон ва бошқа шаклдаги, турли рангдаги ( оқ, сариқ, тўқ сариқ, қизғиш ) сершира, данакли ҳўл мева. Март – апрел ойларида гуллайди, меваси июн сентябрда пишади. Шафтоли уруғидан мой олинади. Барги, гуллари одатда қуритилмасдан ишлатилади. Шафтоли уруғи таркибида кўп миқдорда мой, эфир мойи ва амигдалин гликозиди, мевасининг юмшоқ этида каротиноидлар, қандлар, витаминлар С, органик кислоталар, эфир мойи ва бошқа моддалар бор. Абу Али ибн Сино шафтоли мевасини иштаҳа очиш ва ични юмшатиш учун ишлатган. Барг шираси билан яралардаги қуртларни ўлдирган. Қуритилмаган гул ёки барг шираси билан гижжани туширган. Шафтоли мойини мигрен ( қаттиқ бош оғриғи ) касаллигига ва қулоқ оғриғига даво қилган. Халқ медицинасида шафтоли гули сурги дори сиатида ишлатилади. Бунинг учун эрта баҳорда тўкилган гуллардан чучварв қилиб ейдилар. Шафтоли баргини яралар ( айниқса уй ҳайвонлари ) даги қуртларни ўлдиришда қўлланилади. Бунинг учун қуритилмаган баргни майдалаб эзиб ёки ширасини олиб, ярага қўйилади. Шафтоли мойи фармацевтика амалиётида суюқ суртма дорилар тайёрлашда ва баъзи дориларни эритишда бодом мойи ўрнида ишлатилади .
| |
Просмотров: 1395 | |
Всего комментариев: 0 | |