Главная » Статьи » O'simlik olami |
Термопсис. Медицинада термопсиснинг иккита тури ишлатишга тавсия этилган: Кетма – кет гулли термопсис (афсонак) – термопсис очередноцветковый; Узун мевали термопсис ( гандамия) – термопсис длинноплодный . Кетма – кет гулли термопсис Тошкент областидаги тоғли районларда, тоғларнинг пастки қисмидаги буғдойзорларда, дарё водийсида ҳамда тош – тупроқли тоғ қияликларида, узун мевали термопсис эса Сурхондарё областидаги тоғли районларда, денгиз сатҳидан 1500-2650 м баландликдаги тоғ ўрмонларида ва бутазорларида, тоғ қияликларида ҳамда бегона ўт сифатида тоғ ён бағридаги экинзорларда ўсади. Ҳар иккала термопсис кўп йиллик, бўйи 70 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси шохланган, барги уч бўлакли, банди билан пояда кетма – кет жойлашган. Барг бўлаклари ланцетсимон. Гуллари сариқ рангда, шингилга тўпланган. Меваси – дуккак. Май – июн ойларида гуллайди, меваси июл – августда пишади. Ҳар иккала ўсимлик заҳарли. Термопсис турларининг ер устки қисми ва уруғи ишлатилади. Ўсимлик гуллаганида ер устки қисми ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганда ўсимликни ўриб олинади ва қуритиб, янчиб, элаб, уруғи ажратилади. Ҳар иккала ўсимликнинг ер устки қисми ҳамда уруғи таркибида алколоидлар ва бошқа бирикмалар бор. Алколоидлар йиғиндисидан термопсис, пахикарпин, цитизин ва бошқа алколоидлар ажратиб олинган. Термопсиснинг ҳар иккала турини илмий медицинада ланцетсимон термопсис билан бир қаторда балғам кўчирувчи дори сифатида ишлатиш ҳамда уруғидан цитизин алкалоиди олишга тавсия этилган. Цитизин алкалоиди нафас тўхтаган ҳолларда нафас марказини қўзғатувчи дори сифатида қўлланади.
| |
Просмотров: 1125 | |
Всего комментариев: 0 | |