Главная » Статьи » O'simlik olami |
Укроп – Укроп пахучий. Укроп ( шивит, бодиён ) Ўзбекистоннинг кўпчилик районларида зиравор ўсимлик сифатида ўстирилади. Укроп бир йиллик, ҳиди ўзига хос ёқимли ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, ўрта қисмидан бошлаб шохланган. Барга икки марта ипсимон барг бўлакларига патсимон ажралганбўлиб, қисқа қини билан пояда кетма – кет ўрнашган. Гуллари майда, сариқ, мураккаб соябонга тўпланган. Меваси – қўнғир рангли қўшалоқ писта. Апрел – май ойларида гуллайди, меваси май – июнда етилади. Укроп гуллаш давридаунинг ер устки қисми ўроқ билан ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Мевасини эса пишганда йиғилади. Бунинг учун ўсимликнинг ер устки қисмини ўриб олиб, қуритилади ва янчиб, элаб, мевасини ажратиб олинади. Ўсимлик таркибида хушбўй эфир мойи, флавоноидлар, витамин С, каротин, фитонцидлар ва бошқа моддалар бор. Мевасида эфир мойидан ташқари кўп миқдорда ёғ ҳам бўлади. Халқ медицинасида укропнинг ерустки қисми ҳамда мева дамламаси овқат ҳазм бўлиш жараёнини яхшиловчи, иштаҳа очувчи, ел ҳайдовчи, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтирувчи дори сифатида ишлатилади. Булардан ташқари, укроп дамламаси юрак уришини тезлатувчи ( чарчаб қолган ҳолларда), қон томирини кенгайтирувчи, сийдик ҳайдовчи, қон босимини туширувчи, балғам кўчирувчи таъсирга эга. Укроп мевасидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қўйиб, устига 2 чой қошиқ майдаланган мевадан солинади ва 10 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Бу дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади. Илмий медицинада укроп дамламаси бромид натрий билан биргаликда гипертония касаллигининг биринчи ва иккинчи босқичларини даволашда ишлатилади.
| |
Просмотров: 1384 | |
Всего комментариев: 0 | |