Главная » Статьи » O'simlik olami |
Қўйпечак – Вьюнок полевой. Қўйпечак Ўзбекистоннинг ҳамма районларида экинлар орасида бегона ўт сифатида ўсади. Қўйпечак кўп йиллик, бўйи 40 – 100 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси ингичка, судралиб ва чирмашиб ўсувчи, кўп қиррали. Барги найзасимон бўлиб, пояда узун банди билан кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки пушти ранг, воронкасимон, барг қўлтиғига узун банди билан жойлашган. Меваси – кенг тухумсимон, икки уруғли ва икки чаноқли кўсак. Май – август ойларида гуллайди, меваси июн - сентябрда пишади. Қўйпечак гуллаганида ер устки қисми йиғилади ва соя ерда қуритилади. Ўсимликни қуритмасдан ҳам ишлатилади. Ўсимлик таркибида флавоноидлар, кофе кислота, каротин, витамин С, смолалар ва алкалоидлар бор. Абу Али ибн Сино қўйпечак ўсимлигини астма, ўпка, жигар, талоқ, кўкрак оғриғи касалликларини даволашда ҳамда ўт ҳайдовчи дори сифатида қўллаган. Халқ медицинасида қуритилмаган барг ширасини мол ёғи билан аралаштириб, ўпка ва қулоқ касалликларида даво қилинади. Ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма билан яралар, тананинг урилиб, кўкарган ери ювилади. Булардан ташқари, қайнатма темиратки ва қўтирга ҳам даво қилинади. Барг порошоги яралар, жароҳатлар устига сепилади. Қўйпечак ўсимлигидан олинган смола ва экстракт кучли сурги таъсирга эга бўлганидан уларни илмий медицинада сурги дори сифатида ишлатиш тавсия этилган. | |
Просмотров: 1116 | |
Всего комментариев: 0 | |