Главная » Статьи » O'simlik olami

Зубтурум – Подорожник

Зубтурум – Подорожник

Зубтурум турлари Ўрта Осиё кенг тарқалган бўлиб, далаларда, йўл ёқаларида, экинзорларда, ўтлоқларда, ариқ ва дарё бўйларида,боғларда, ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларида учрайди.

Зубтурум турлари кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли ўт ўсимлик. Гул ўқи биттта ёки бир нечта, бўйи 10 – 70 см га етади. Барги бандли, кенг тухумсимон, кенг эллипссимон ( катта зубтурум ) ланцетсимон, чўзиқ ёки тор ланцетсимон, ўткир учли ( ланцетсимон зубтурум ) бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, оддий бошоққа тўпланган. Меваси – тухумсимон, кўп уруғли кўсакча.

Май – сентябр ойларида гуллайди ва маеваси пишади.

Зубтурум гуллаганида барги йиғилади ва юпқа ёйиб, салқин ерда қуритилади. Меваси пишган вақтида йиғилади  ва янчиб, элаб, тозалаб, уруғини ажратиб олинади.

Зубтурум турлари таркибида аукубин гликозиди, аччиқ, шиллиқ ва ошловчи моддалар, витамин С ва К, каротин , сапонинлар, органик кислоталар, фактор – Т , оз миқдорда алколоидлар ва бошқа бирикмалар бор.

Абу Али ибн Сино зубтурум барги билан қийин битадиган ва хавфли яраларни, шишларни, жигар, бўйрак, кўз ялиғланиши касалликларини даволаган ҳамда қон оқишни тухтатувчи дори сифатида ишлатган. Зубтурум уруғини яна жигар, бўйрак касалликларига даво қилган. Шу мақсадда барг ширасини беморга клизма қилган ёки уруғ қайнатмасини ичирган. Қон тупурганда ҳам уруғ қайнатмасини ичишга буюрган.

Халқ медицинасида баргдан тайёрланган дамлама ёки барг шираси нафас йўллари, тери ва томоқ, кўз, йўғон ичак ялиғланиши, сўзак, безгак, турли яралар,  кўйдирги ва ичакнинг юқумли касалликларини даволашда, шунингдек қон оқишларини (қон тупуриш, бурундан қон оқиш, қон аралаш ич кетиш, бавосил касаллигида) тўхтатиш учун ишлатилади. Булардан ташқари, зубтурум барги упка ва меъда раки касаллигини даволашда ҳамда нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилади.

Ўсимлик уруғидан тайёрланган қайнатма ( баъзан қовурилган уруғини шакарга аралаштириб) қон аралаш ич кетиши ( айниқса болаларда ) , йўтал, иситма, қон тупуриш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.

Яраларга, чипқонга ва кесилган ерларга янги иузиб олинган баргни эзиб боғланади.

Зубтурумнинг қуритилмаган баргини эзиб, шу миқдордаги шакар билан аралаштириб, иссиқ жойга 3 ҳафта қўйиб қўйилади. Ажралган ширадан ўпка, ва меъда раки касаллигида кунига  3 – 4 қошиқдан ичилади.

Зубтурум баргидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув қўйиб, устига бир ош қошиқ қуритилган ва майдаланган барг солинади ва 2 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Кунига овқатдан 20 минут олдин бир ош қошиқдан 4 маҳал ичилади.

Бирор идишга янги узиб олинган ва майдаланган баргдан 3 ош қошиқ солиб, уни шакар ёки асал билан аралаштирилади ва устини ёпиб, илиқ плита устига қўйилади. Ажралган ширадан ҳар куни 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир чой қошиқдан юқорида айтиб ўтилган касалликларида ичилади.

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 2258 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar