Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ–1758-сон «2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» ва 2014 йил 15 майдаги ПҚ–2176-сон «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорларини бажариш юзасидан «ТТЗ» ОАЖ асосида қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқарувчи янги ташкилот «Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи» ОАЖ ташкил қилинди. Кореянинг LS Mtron компанияси билан ҳамкорликда 100 от кучига эга бўлган «PLUS100» ва «LS1004», 62 от кучига эга бўлган «U62» ва 38 от кучига эга бўлган «I38» моделларидаги янги қишлоқ хўжалик тракторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ташкилотнинг лойиха бўйича йиллик тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми бир смена асосида 5000 донагачани ташкил қилади. Жорий йилнинг декабр ойида от кучи 100 тагача бўлган барча тракторлар учун кабиналар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Барча тракторлар Ўзбекистон Давлат техника ва технологияларни синовдан ўтказиш давлат марказида синовлардан мувафақиятли ўтган бўлиб, тегишли сертификатларга ега. Бугунги кунда мобиль сервис хизмати йулга куйилган ва Сервис Хизматини кўрсатиш учун махсус техник гурух ишлаб турибди. Шу жумладан Агротехсервис кошидаги МТПлар билан шартномалар тузилмокда. | |
Просмотров: 1793 | |
Всего комментариев: 0 | |