Мураккаб ўғитлар:
Нитрофос
Донадор азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 23,5-24% азот, 14-17% фосфор мавжуд. Асосан донадор шаклда ишлаб чиқарилади, сақлаш вақтида муштланиб қолмайди, сочилувчанлиги яхши.
Аммафос
Кулранг ёки оқ рангдаги кукунсимон ёки донадор ўғит. Таркибида 42-50% фосфор кислотаси ва 9-12% азот мавжуд. Экиш пайтида солинадиган яхши ўғит, тупроқ структурасини яхшилайди, унумдорлигини оширади.
Суперфос
Мураккаб аралашмали азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 21% фосфор ва 9% азот мавжуд бўлиб, аммиакли азот ва харакатланувчи олтингугурт бўлган аммоний сульфат ва аммоний фосфатдан иборатдир. Ўғитнинг хар бир грануласи ўсимликлар енгил ўзлаштирадиган кўринишда тенг тақсимланган
Аммоний хлорид
Аммоний хлориди ўғит сифатида моддалар билан тўйинган ва нейтрал тупроқларни озиқлантиришда ишлатилади. Шунингдек азотли ўғит (25%гача)
Б- маркали Карбамид.
Гост 2081-92-юқори эффектли азотли минерал ўғит,кўриниши ок-сарғиш доначалар.
Таркибидаги азот миқдори 46% дан юқори бўлиб бошқа азоити бор ўғитлардан азот миқдори анча юқори. Карбамид қишлоқ хўжалигининг барча сохаларида асосий ўғит сифатида озиқлантириш учун қўлланилади.
Вегетатив ўсишни ростлайди, дон бошоқларида оқсил миқдорини кўпайтириб, хосилдорликни оширади.
Карбамид озуқа сифатида гуручга, полиз экинларига ва кечги буғдойга таркибидаги оқсил миқдорини оишириш учун қўшилади.
Илдизларни узуқалантиришда, бошқа азотли ўғиларга нисбатан мочевинанинг концентрацияси 5% бўлса хам баргларни куйдирмайди ва ўисмликлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Эриш даражаси юқори бўлишига қарамай, карбамид доначалари атмосфера намлигини ўзига ютмайди, сақланиши қулай бўлиб, захарли эмас. Ўз-ўзидан ёниш харорати 7150С, бу эса ёнғинга ва портлашга хавфсиздир.
http://navoiagro.uz/interaktiv-hizmatlar/121-murakkab-1171itlar-1203a1179ida-malumot13092014y.html
|