Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi

СЕНТЯБРДА ЭКИНГ, МАЙДА ЙИҒИШТИРАСИЗ!

Ўзбекистонда сабзавот экинлари орасида экиладиган ер майдони жиҳатидаи пиёз помидордан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Чунки пиёзга бўлган талаб йилдан — йилга ошиб бормоқда. Республикамиз аҳолисини пиёз билан таъминлаш учун йилига 220—270 минг тонна маҳсулот етиштириш лозим, Ундан рўзғордан ташқари озиқ-овқат саноати, фармацевтикада кенг фойдаланилади. Пиёзнинг харидорлари чет элларда ҳам кўплиги эътиборга олинса, бу миқдор янада ошади.

Пиёз экишнинг мақбул муддатлари.

Ўзбекистонда пиёз уч муддатда эртаги-баҳорги, ёзги-кузги ва тўқсонбости қилиб экилади, Баҳорги муддатда пиёз жанубий вилоятларда 5–25 январда, марказий вилоятларда 20 февралp – 10 март, шимолий вилоятларда

5-25 март, тўқсонбости муддатда марказий вилоятларда 15 ноябрp 15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябрp 1 декабрда, ёзги-кузги мулдатда шимолий вилоятларда 15 август 1 сентябрp, бошқа вилоятларда 15 август - 10 сентябрларда сепилади. Ёзги-кузги муддатда фақат тезпишар эртаги навлар тавсия қилинади.

Ёдда тутинг!

Пиёз уруғи гектарига баҳорги муддатда 12–15 кг, ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатда 20 кг сарфланади.

Режалаштиринг!

Бўз тупроқларда пиёздан 30 тонна ҳосил олиш учун ҳар гектар ерга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий бериш керак. Ўтлоқ, ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда эса 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий беришни тақозо этади. Ўғитлар асосан йиллик фосфорнинг 75% и, калийнинг 50 % и шудгорга, фосфорнинг ва калийнинг қолган қисмлари ҳамда йиллик азотнинг 20 %и кузда пиёз 4-6 барг чиқарганда солинади. Азотнинг қолган қисми баҳорда икки марта иккига бўлиб берилади.

Унутманг!

Суғориш. Кузги-ёзги муддатда пиёз экилиши биланоқ кетма-кет суғорилади. Уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви берилади. Бунда сувни жилдиратиб оқизилиб, марзанинг тепаси қорайгунча тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намланиб, уруғнинг ёппасига кўкариши учун шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб ўзини обдон ўнглаб олгунча сувдан қолдирилмайди. Шу мақсадда ёғингарчилик бошлангунча ўсув даврида уруғ сувидан ташқари яна икки марта суғорилади. Баҳорда апрелp ойидан бошлаб, яъни ёғин-сочин тўхтагандан кейин 4-5 марта суғорилади. Ҳар галги суғоришда гектарига 400-500 м3 ҳисобидан сув берилади.

http://navoiagro.uz/interaktiv-hizmatlar/173-sentyabrda-eking-mayda-yi1170ishtirasiz-21092014.html

 

Категория: Qishloq xo'jaligi | Добавил: azizjon_ibragimov (18.06.2016)
Просмотров: 1034 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar