Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi

Жаҳон тажрибаларида минерал ўғитлар сарфи қандай?

Жаҳон тажрибаларида минерал ўғитлар сарфи қандай?
Бу саволга тўлароқ жавоб бериш учун авал қуйидаги маълумотларга аҳамият қаратайлик:
Олимлар томонидан аниқланган, биздаги мавжуд маълумот-ларга қараганда, бир тонна пахта ҳосили учун ғўза ўсимлигига соф ҳолда 55–60 кг азот, 20–25 кг фосфор, 50–60 кг калий ўғити, бир тонна кузги буғдой ҳосили учун соф ҳолда 55–60 кг азот, 20–25 кг фосфор, 50–60 кг калий ўғити сарфланади.
Шундай экан, бизда ва жаҳон мамлакатларда минерал ўғитлар сарфи қандай?
Ўтганги 10 йилликлардаги маълу-мотлар таҳлил этилганида, республикамизнинг турли хил тупроқ иқлим шароитларида пахта ҳосили учун ўртача гектарига 200–250 кг азотли, 140–175 кг фосфорли, 100–125 кг калийли ўғити қўлланилган.
Америка Қўшма Штатларида 150 кг азотли, 90–100 кг фосфорли, 70–80 кг калийли ўғит сарфланади. Хитойда эса бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 150–180, 100–120, 80–90 кг га тўғри келади.
Демак, мазкур хорижий давлатларда бир тонна пахта ҳосилига ўсимлик томонидан 40–45 кг азот, 15–20 кг фосфор, 40–45 кг калий сарфланади.
Энди бошоқли дон экинларига сарфланадиган минерал ўғитлар ҳажмини таҳлил қилайлик. Республикамизда ўртача бир гекттар ғалла майдонига 150–200 кг азотли, 100–140 кг фосфорли, 60–70 кг калийли ўғит солинади. Ривожланган чет эл мамлакатларида бу кўрсаткич анча паст. Масалан, Францияда азотли ўғит миқдори 125, фосфорли ўғит миқдори 85, калийли ўғит миқдори 100 кг ни ташкил этса, бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда Германияда 195, 100 ва 135, Японияда 145, 162 ва 135, Хитойда 130, 80 ва 52, Ҳиндистонда 150, 75 ва 50 кг га тўғри келади.
Мутахассисларимизнинг берган маълумотларига қараганда, бундан 40-45 йиллар аввал ўғитларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши юқори бўлиб, азотдан фойдаланиш коэффициенти 70 фоизни, фосфордан 30 фоизни, калийдан 60 фоизни ташкил қилган. 2000 йилларга келиб, бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 35–40%, 14–16%, 30–40 фоиздан ошмай қолди.
Бунинг сабабларини қаердан излаш керак? Бу масалада олимлар ва мутахассисларимизнинг фикр ва таклифларини кутиб қоламиз.

Категория: Qishloq xo'jaligi | Добавил: azizjon_ibragimov (18.06.2016)
Просмотров: 970 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar