Оила бюджетида даромадлар ва харажатлар тузилиши аниқ белгилаб олинган бўлиши лозим. Ота, она ва боладан ибора кичик оила бюджетида харажатлар қуйидагича бўлиши мумкин:
Овқатланиш – бу оиланинг кундалик озиқланиши учун кетадиган харажатлар.
Транспорт – жамоат транспорти ёки агар сизда машина бўлса, бензин учун ёки уни ювдириш учун кетадиган кундалик харажатлар.
Шахсий – ҳар бир оила аъзосининг ойлик харажатлари. Онага: косметика, сартарош, солярий ва бошқалар. Отага: дўстлар билан тамаддихонада ўтириш ва бошқалар. Болага: памперс, болалар боғчаси учун тўлов ва бошқалар.
Маиший – барча зарур маиший эҳтиёжлар учун – тиш чўткаси, идиш-товоқ, кир ювиш учун воситалар, лампочка ва ҳоказолар.
Коммунал харажатлар - чироқ, иссиқ ва совуқ сув, гараж (агар бўлса), кабель телевидениеси хизматлари ва бошқалар.
Алоқа - интернет, уй телефони, уяли телефон ва бошқалар учун ойлик харажатлар.
Захира – фавқулодда ва кўзда тутилмаган харажатлар учун йиғиб бориладиган ойлик маблағ. Ресторан ва кинога бориш, қариндошларни зиёрат қилиш ва ҳоказо. Агар ҳисоб-китобда булар тушиб қолган бўлса, уларни захирадан олган маъқул.
Жамғарма – йирик харидлар, дам олиш ва қиммат кийимлар учун йиғиб бориладиган ойлик харажатлар. Уларни кўзда тутилмаган фавқулодда харажатлар – кимгадир қарз бериш, қариндош даволаниши учун пул бериш каби ҳолатларга ҳам ишлатиш мумкин.
Оилавий бюджетни юритишда харажатларни вазиятдан келиб ўзгартириб бориш мумкин.
Манба: http://biznesolami.uz/ruhiy-tarbiya/66-oilaviy-byudzhet-tarkibiy-tuzilishi.html
|