Главная » Статьи » Turli mavzular

Ўзбекистонда алтернатив туризм йўналишларини ривожлантириш истиқболлари

 

Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида улкан салоҳиятга эга. Мамлакатимиздаги ноёб тарихий ёдгорликлар, зиёратгохлар, хушманзара табиат ва файзли гўшалар, халкимизнинг бетакрор маданияти, аньаналари бутун дунёдан сайёхларни ўзига ром этмоқда. Ҳозирги кунда  Ўзбекистонда туризмнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, асосан маданий билиш туризмига катта эьтибор қаратилган. Бироқ мамлакатда мавжуд бўлган ресурслардан фойдаланиб, туризмнинг янги турлари: дарё туризми, чўл туризми, экотуризм, спорт туризми, соғломлаштириш туризми, агротуризм ва бошқа турларни йўлга қўйиш мумкин.

Ўзбекистонда яна бир катта потенсиалга эга бўлган туризм турларидан бири - бу таьлим туризми. Чунки, ҳозирда чет элларда ўз билими ва малакасини оширишни хоҳлайдиган талабгорлар кўп бўлиб, бунга нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда алоҳида эьтибор билан ислоҳотлар қилиниб, имкониятлар яратиб берилмоқда. Таьлим ва туризм биргаликда олиб борилганда инсон ҳам ҳордиқ чиқариши, ҳам билим олади. Асосан бу турдаги туризм ёшларга мўлжалланган бўлиб, халқаро ва давлат миқиёсида ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Маьлумки, Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги 50-60 ёшдан ошган сайёҳлар бўлиб, уларнинг қаторига ёшларни ҳам қўшиш учун янги турлар ташкиллаштирилса бўлади, чунки, ёшлар ўзгача талаблар билан ташриф буюришади. Бунинг учун кўп маблағ талаб қилинмайди ва асосий эьтибор таьлим даргоҳи ўқувчи ва ўқитувчиларининг билим савиясига қаратилади.

1996 йил Бутунжаҳон Туризм ва Маданият Конференсиясида: "21 асрда мустақил давлатларнинг иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишида таьлим ва туризм катта рол ўйнайди" деб таькидлаб ўтилган. 1991 йилдан то ҳозирги кунгача Ўзбекистонда Олий ўқув юртларнинг сони 30%га ошган, 1997 йилда ташкил этилган "Умид" жамғармаси ёрдамида талабалар бир неча Европа давлатларида, АҚШда, Туркия, Японияда бакалавр ва магистрлик даражалари дипломларинин қулга киритиб қайтганлар. Шунингдек, мамлакатимизда хилма хил ташкилотлар АCCЕLS, NAFE, British Council ва Erasmus Mundus программалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бироқ, чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси Олий таьлим муассасаларида ўқиётганликларини камдан кам учратиш мумкин.

Таьлим туризми орқали мактаб ўқувчилари, коллеж ва университет талабалари, ходимлар ўз билимлари ва малакаларини ошириш имконига эга бўладилар. Бу жараёнда маданий-маьрифий турлар, экотурлар, саньат ва ҳунармандчилик турлари, диний, соғломлаштириш турлари, саргузашт турлар, шунингдек, конференсия, семинар - тренинглар, фестиваллар, музей ва театрлар бўйлаб экскурсиялар ташкиллаштирилиши мумкин.

Таькидлаш жоизки, таьлим туризми ривожланганлик кўрсаткичлари бўйича Буюк Британия 1-ўринда туради. Бу ерга йилига камида 1 миллион киши келадиган бўлса, 2007-2008 йилда 750 000 талаба (сайёҳ) ташриф буюрган ва улардан ўрта ҳисобда £ 6 млрд фойда олинган. Яна бир мисол қилиб Исроил давлатини олиш мумкин. Бу ерда ўқимоқчи бўлган чет эл фуқароларининг бирор кишиси яҳудий бўлса грант асосида ўқиш имконияти берилади. Ёки Финляндияни олиб қарасак, у ерда ўқиш давлат томонидан грант асосида, фақатгина жойлашиш, овқатланиш ва бошқа харажатлар учун талабаларнинг ўзлари тўлашади.

25000 киши орасида суриштирувлар олиб борилганда маьлум бўлдики, ҳар бир талаба ўзига маьқул бўлган давлатни юртдошларига мақтайди, кейинги йилда ўзи қайтиб ташриф буюриши ҳамда унинг шарофати билан бошқалар ҳам келиши мумкин. Бундан ташқари, 18-24 ёшдагиларнинг кўпчилиги саньатга қизиқади. Демак булар учун музейлар, кўргазмалар катта қизиқиш уйғотар экан.

Ўзбекистонда бу турдаги туризмни йўлга қўйиш учун барча чет давлатлар таьлим даргоҳлари, корхоналари билан шартномалар тузилиб, қизиқарли турлар ташкил этиб сайёҳларни жалб қилиш мумкин. Бунда талабалар имкони бор ёки йўқлигидан қатьий назар бошқа давлатга саёҳат қилишади ва у ерда таьлим олишади.

Таьлим туризмини ривожлантиришнинг афзаллик томонлари:

  -бундай тажриба алмашиш лойиҳалари ёрдамида тил ўрганиш

 -маданиятлар алмашинувини йўлга қўйиш

 -билим ва малакани ошириш, янги маьлумотларга эга бўлиш

 -малакали кадрлар етказиб бериш

 -туризмнинг бошқа турларига талабни кўпайтириб, ички ва ташқи туризмнинг сайёҳлари сонини кўпайтириш

 -валюта тушумини ошириш

 -техника-технологияни ривожлантириб, илм-фан саноат ривожига ҳисса қўшилади.

Таьлим туризмида ҳар бир талаба хоҳлаган йўналишида билимларни эгаллаш жараёнида назария ва амалиётни бирга олиб боришади. Масалан, туризм, тарих йўналишидаги талабалар бизнинг қадимий шаҳарларимиз Самарқанд, Бухоро, Хивада, Тошкентдаги Сингапур Менежментни ривожлантириш Институтида, тиббиёт соҳасида Тошкентда, Жиззахда, автомобилсозликда Турин политехника Университети ҳамда Асакада ўз салоҳиятларини ошириб, экскурсиялар уюштиришлари мумкин. Саньат ва ҳунармандчиликка қизиққан талабалар ҳунармандчилик мактабларида ўқиб, уларни амалда қўллашлари учун ярмарка ва фестивалларда қатнашиш имконияти бўлади.

Таьлим туризми йўлга қўйилганда қуйидагиларга талаб кўпаяди:

  • Тил ўргатиш курсларига
  • Кўчада овқатланишга
  • Талабалар ўқишдан ташқари пайтларида тунги клубларга бориб, дам олишларга
  • Маданий ҳордиқ чиқариш (музей, театр, кино, концертга бориш)га эҳтиёж туғилади.

Демак, туризм индустрияси ҳам университетлар билан ҳамкорликда лойиҳалар олиб борса, Ўзбекистонда таьлим туризмининг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий ўсишига катта туртки бўлади ҳамда унинг ривожланган мамлакатлар қаторида туриши учун имкон яратилади. Шунингдек, чет мамлакатлари билан ижтимоий, иқтисодий алоқалар мустаҳкамланади ва энг асосийси инсонларнинг билимдонлик даражаси ошиб, барча халқлар бирлашади.

http://elib.buxdu.uz/index.php?option=com_zoo&task=item&item_id=1&Itemid=2

Категория: Turli mavzular | Добавил: azizjon_ibragimov (28.08.2016)
Просмотров: 1109 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar