Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi |
В категории материалов: 60 Показано материалов: 21-30 |
Страницы: « 1 2 3 4 5 6 » |
Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
Фермерларимиз тракторлардан, айниқса, тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторлардан йил давомида фойдаланадилар. Шу боис улар доимо техник жиҳатдан ишга соз ҳолатда бўлиши керак. Тракторларни таъмирлашга тайёрлаш. Устахонага келтирилган ҳар қандай трактор таъмирга топширишдан олдин мой, чанг ва зангдан қирғич, симли чўтка ёрдамида яхшилаб тозаланади. Шундан сўнг бетонланган ёки асфальтланган, яъни қаттиқ юзали... |
Аҳолини сабзавот экинларига бўлган талабини қондириш долзарб аҳамиятга эга. Шунинг учун минтақаларнинг об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган, экин майдонларига сабзавот экинларини (помидор, бодринг, картошка, сабзи, пиёз, оқ бош карам, ширин қалампир, бақлажон, редиска, кўкатлар) уруғ ва кўчатлардан экиш тавсия этилади. |
Ёз ойларида юртимиз боғ-роғларида мевалар ғарқ пишади. Ушбу ноз-неъматларни халқимиз дастурхонига сарҳиллигича етказиб бериш баробарида, уларни қайта ишлаб, қуритиб қишга сақлаб қўйиш ҳам долзарб вазифалардан биридир. Мева-узумларнинг таркибидаги озиқавий моддалар максимал даражага етганда, яъни ҳосил теримбоп бўлиб етилганда теримга киришилади. Терилган олмаларни сиғими 25–30, нокни 12–15, данакли мевалар ва узумни 8–10 кг. ли яшикларга жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Бунда яшикларга қоғоз ва тоза ёғоч қириндиси солинса, мевалар яхши сақланади. Бу йил мамлакатимизда данак мевали дарахтларнинг ҳосили яхши бўлиши кутилмоқда. |
Кузги шудгордан кейин тупроқнинг агрофизик, микробиолигик хусусиятлари, жумладан, тупроқнинг донадорлиги, сув ўтказувчанлиги яхшиланади, микробиологик жараёнларнинг фаол ўтиши учун шароит яратилади. Ерларнинг сифатли шудгор қилиниши шўрланган ерларнинг шўрини сифатли ювилишига ёрдам беради. Қишда ёғинлар ҳисобига етарли нам тўпланиши натижасида баҳорда чигитнинг табиий намлик ҳисобига ундириб олиш имконини беради. Сифатли шудгор ғўза парваришида бажариладиган барча агротехник тадбирларга ижобий таъсир кўрсатади. |
Ўзбекистонда сабзавот экинлари орасида экиладиган ер майдони жиҳатидаи пиёз помидордан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Чунки пиёзга бўлган талаб йилдан — йилга ошиб бормоқда. Республикамиз аҳолисини пиёз билан таъминлаш учун йилига 220—270 минг тонна маҳсулот етиштириш лозим, Ундан рўзғордан ташқари озиқ-овқат саноати, фармацевтикада кенг фойдаланилади. Пиёзнинг харидорлари чет элларда ҳам кўплиги эътиборга олинса, бу миқдор янада ошади. |
Бу йилги қиш ойлари мураккаб келмоқда. Кузда ёғинни кўп бўлиши ғалла ривожи учун қулай бўлди. Бироқ декабрь ойида об-ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ғалла парвариши учун янада эътиборли бўлишни тақозо этмоқда. Ғалла униб чиққандан кейин 22–25 кун ичида туплаш фазаси бошланади. Агар туплаш фазаси шу муддатдан кечикса, ҳар гектарига 5 тоннадан чириган гўнг сепиш энг самарали усул ҳисобланади. Ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларда далани ғўзапоядан тозалаш ишлари январь ойининг бошларида, ер музлаганда тугатилиши лозим. |
Қуёш тиғи тобора забтига олаётган айни кунларда сабзавоткорларимиз учун масъулиятли мавсум бошланмоқда: эртаги муддатда экилган сабзавотлар, картошка ҳамда бошоқли дон экинлари ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириш, ўрнига такрорий экинларни мақбул муддатларда экиб олиш каби долзарб юмушларни бажаришлари талаб этилади. Пишиб етилган эртаги сабзавот ва картошка ҳосили ўз вақтида йиғиб олинмаса, сифати пасайиб, миқдори 15–25 фоизгача камаяди. |
Ушбу тавсиянома ЎзҚХИИЧМ Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси бўлими бошлиғи қ.х.ф.д. Р.С.Назаров, Навоий вилоят бўлими директори А.Қаюмов, бош мутахассис, б.ф.н,доцент Ф.Ҳамраев, ПСУваЕАИТИ ҳамда ДЭИТИларининг Навоий илмий тажриба станциялари директорлари Ф.Тухтаев, Р.Умедовлар томанидан тайёрланди. |
Эндиликда кўчатларни парваришлашда нималарга эътибор бериш зарур? Терак турли эрозияларнинг олдини олиш, экинларни иҳоталаб ҳимоялаш ва энг муҳими қурилишбоп материал тайёрлашда ўрни бениҳоя катта. Терак кўчатлари тупроқнинг механик таркиби, сизот сувининг чуқурлигига қараб 8—12 марта суғорилади. Қаламчалар кўкариб, бир метрга етгунга қадар қатор орасига 3—4 маротаба ишлов берилиб, ўғит солинади. |
Ипак қуртидан мўл ва сифатли пилла етиштириш кўп жиҳатдан озуқа базаси — тут дарахтлари ва тутзорлардан олинадиган барг ҳосилига боғлиқдир. Шу боис айни кунларда якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларига, мавжуд баланд танали ва бута шаклидаги тутзорларга ишлов бериш муҳим аҳамиятга эга. Тут дарахтлари тагини юмшатиш, қатор ораларига ўғит солиш, ишлов бериш каби юмушлар ўз вақтида амалга оширилса, сифатли ва мўл барг ҳосили олиниб, улардан ипак қурти боқилганда сифатли ва юқори пилла ҳосили етиштирилади. |