Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
В категории материалов: 142 Показано материалов: 91-100 |
Страницы: « 1 2 ... 8 9 10 11 12 ... 14 15 » |
Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Рсспубликасида Марказий банкнинг асосий мақсади пул-кредит тизими ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга эришишдан иборат |
Ривожланган иқтисодиётда тижорат банклари ўз фаолиятини доимий равишда ўсиб борувчи рақобат шароитида амалга ошира-дилар. Улар ўзаро ва бошқа кредит-молия муассасалари билан, шу жумладан, охирги вақтда таклиф этилаётган ҳар хил хизмат тур-ларини амалга оширувчи хорижий банклар билан рақобатлашадилар.
|
Номинализм қулдорлик тизими давридаги файласуфлар таълимо-тида юзага келган бўлиб, бу илк номинализмдир. Биринчи номиналистлар танга таркибини бузиш (танганинг оғирлик миқдорини камайтириш)ни кўр-кўрона мадҳ этувчилар бўлганлар. Емирилиб кетган тангаларни тенг қийматли тангалар билан муомалада бир хилда юрганлигига асосланиб, улар пулнинг металл миқдори эмас, балки номинали муҳимдир деб даъво қилиб чиқдилар. |
Банк деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасага айтилади. Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда банкларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. |
Мобилизациялашган пул маблағлари банклар мижозларини кре-дитлаш учун ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади. Даромад олиш мақсадида банк ресурс-ларини жойлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар банкларнинг актив операциялари дейилади. Банкнинг актив операцияларида асо-сий ўринни уларнинг кредит ёки ссуда операциялари эгаллайди. |
Тўлов баланси – халқаро ҳисоб-китоб балансларида марказий ўрин-ни эгаллайди. У мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларининг масштаби, тар-киби ва хусусияти тўғрисида миқдор ва сифат тавсифини беради. Тўлов баланси – аниқ бир вақт мобайнидаги чет элдан келган тушумлар ва чет элга қилинган тўловлар миқдорининг нисбатидир. |
Банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган опера-циялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив опера-циялар ёрдамида тижорат банкларнинг пассив ва актив – пассив ҳисо-бидаги пул маблағларининг салмоғи ошиб боради. Банкларнинг пас-сив операциялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта мав-қега эга. Тижорат банкларининг пассив операциялар ёрдамида тижо-рат банклари кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини таш-кил қилинади. |
Марказий банк – кредит тизимининг бош банки бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради.Биринчи Марказий банклар бундан қарийб уч юз йил олдин тижорат банкларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Булар 1668 йилда ташкил қилинган Швед Рикс Жиро банки, 1694 йилда ташкил қилинган Англия банкларидир |
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга асосан тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида турли хил фаолият олиб боришлари мумкин. Шу билан бир қаторда, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти мазкур қонун, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғ-рисида»ги қонунлар билан тартибга солиниши белгиланган. |
Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кре-дит бир неча тур ва шаклларга бўлинади.Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда. |