Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
В категории материалов: 142 Показано материалов: 111-120 |
Страницы: « 1 2 ... 10 11 12 13 14 15 » |
Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
Ўзининг тарихий ривожланишида кредит бир неча босқичларни босиб ўтган.Илк шаклланиши босқичининг асосий белгиси ссуда капитали бозорида махсус воситачиларнинг йўқлиги эди. Кредит муносабат-лари, бўш пул маблағларнинг эгаси ва қарз олувчи ўртасида бевосита амалга оширилар эди. Бу ерда кредит судхўрлик капитали сифатида намоён бўлади. Унинг ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни белгилаб ўтиш мумкин: |
Тижорат банклари ўз фаолияти давомида турли хил хизматлар кўрсатадилар. Тижорат банкларининг бу хизматлари улар учун маълум даромад олиб келади. Бу даромадлар комиссион мукофот, ўтказмалар ва йиғимлар шаклида бўлиши мумкин. Кейинги йилларда банк хизматларининг турлари ва миқдори ўсиб, бу соҳа банк фаолиятининг сезиларли йўналишига, уларнинг даромадининг манбаларидан бирига айланиб бормоқда. Ўзбекистонда тижорат банклар фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, баъзи банклар даромадлари таркибида асосий ўринни ҳар хил хизматлардан келадиган тушумлар ташкил қилади. |
Замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассель ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди. |
Кредитнинг аҳамияти унинг моҳияти ва функциялари орқали аниқланади.Кредитнинг аҳамиятини кредитни интенсификациялаш дастаги ва рағбатлантирувчиси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда бажарадиган функцияларининг натижаси сифатида аниқлаштириш мумкин.Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради ва ижти-моий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. |
Кредит муносабатлари иқтисодиётда мавжуд аниқ услубий асос-ларга таянади. Унинг асосий элементлари бўлган ссуда капитали бо-зори операциялари маълум тамойиллар асосида олиб борилади. Бу тамойиллар кредит ривожланишининг биринчи босқичида кўзга таш-ланган эди, кейинчалик эса улар умумдавлат ва халқаро кредит |
Тижорат банкларининг кредит ресурсларини шакллантиришда депозитлар асосий ўрин эгаллайди.Уларнинг асосийси талаб олинадиган депозитларга, муддатли ҳамда жамғарма депозитларига бўлинади.Талаб қилиб олинадиган депозитлар жорий ҳисобварақлардан омонатчиларнинг биринчи талаблари билан олинади. Жорий счеҳисобварақнинг эгаси банкдан чек дафтарчасини олади. Бунда у пул олиш билан бирга иқтисодий муносабат вакиллари бўлган корхона, ташкилот, муассасалар билан ҳам ҳисоб-китоб операция-ларини олиб бориши мумкин. |
Ўтган асрдаги иқтисодчилар пул – бу товарларнинг товари, деб ифодалашган ва унинг қуйидаги хусусиятларини изоҳлаб беришган: Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қий-мати ўз ифодасини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил қилади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади. |
Пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди. |
Пул тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. Пул тизимлари ХВИ-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради. |
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг I босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга. |