Главная » Статьи » O'simlik olami |
В категории материалов: 49 Показано материалов: 31-40 |
Страницы: « 1 2 3 4 5 » |
Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
Газанда (Қичитқи ўт, чаёнўт) халқ медицинасида қадимдан ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги тоғли районларда, сувга яқин зах ерларда, йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, бутазорларда, уйларда атрофида ўсади. Газанда кўп йиллик, буйи 60-100 см, баъзан 150 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, тўрт қиррали, шохланмаган, баъзан қарама – қарши шохланган. Барги тухумсимон – юраксимон ёки йирик тишсимон қиррали, учи ўткир пояда узун банди билан карама – қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли бўлиб, барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган . Меваси – тухумсимон ёки эллипссимон, сариқ – кул ранг тусли ёнғоқча.
|
Дўлана – раъногулдошлар оиласига мансуб тиканли дарахт ёки буталар туркумига киради. Ўсимликнинг бўйи 8 – 10 м гача етади. Барглари яшил, туксиз, устки ва остки томони сийрак тукли. Баргларнинг бўйи ва эни деярли бир хил катталикда. Асоси кенг понасимон. 5 – 7 бўлакчаларга бўлинган бўлади. Дўлана гуллари оқ, пушти, кўп ҳоллар қалқонсимон мураккаб тўпгулларга жойлашган. Мевалари турига қараб қизил, сариқ, хушбўй ва таъмли. Дўлана июнда гуллайди ва сентябрда пишади. Мевасининг диаметри 15 – 18 мм баъзи бир дўлана турлари мевасининг диаметри 3см гача бўлиши мумкин. |
Малина (булдурғун ) медицинада узоқ вақтлардан бери ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Бу ўсимлик Ўзбекистоннинг кўпчилик районларида ўстирилади. Малина бўйи 1-2 м гача етадиган ярим бута. Илдизпоядан икки йиллик ер устки новдалар ўсиб чиқади. Биринчи йилги новдалари яшил рангли, ёғочланмаган, майда тиконли бўлиб, мева қилмайди. Бу поя қишга бориб ёғочланади, тиконлариҳам йўқолади ва келаси йил июн - июл ойларида гуллайди. Меваси пишгандан сўнг эски пояси қуриб қолади. |
Кўка (оққалдирмоқ) Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё областларининг тоғли районларида тариқ ва жилға бўйларида, жарликларда, ғорларда ва кичик нам ўтлоқларда ўсади. Кўка кўп йиллик, бўйи 5 – 25 см гача етадиган ўт ўсимлик. Эрта баҳорда илдизпоядан гул ҳосил қилувчи бир нечта шохланмаган поя ўсиб чиқади. Поя қизил-қўнғир рангли тангачасимон баргчалар билан қопланган бўлиб, учида гултўплами жойлашган. Поя мева пишгандан сўнг қуриб қолади. Сўнгра узун бандли илдизолди барглар ўсиб чиқади. Илдизолди тўпбарглари юмалоқ ёки кенг тухумсимон, нотекис ўйилган тишсимон қиррали ва узун бандли, барг пластинкасининг пастки томони сертук, оқиш юқори томони эса яшил, туксиз. Гуллари тилла сариқ рангга бўялган бўлиб, саватчага тўпланган. Меваси – учмали писта. |
Исириқ Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари медицинасида асрлар давомида ишлатиб келинаётган асосий шифобахш ўсимликларидан бири ҳисобланади. Исириқ Ўзбекистоннинг ҳамма областларидаги чўлларда, адирларда , фойдаланилмай ётган ўтлоқларда, тоғларнинг қўйи қисмларида, қумлоқ, тошлоқ, тупроқли жойларида ва бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади. |
Зубтурум турлари Ўрта Осиё кенг тарқалган бўлиб, далаларда, йўл ёқаларида, экинзорларда, ўтлоқларда, ариқ ва дарё бўйларида,боғларда, ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларида учрайди. Зубтурум турлари кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли ўт ўсимлик. Гул ўқи биттта ёки бир нечта, бўйи 10 – 70 см га етади. Барги бандли, кенг тухумсимон, кенг эллипссимон ( катта зубтурум ) ланцетсимон, чўзиқ ёки тор ланцетсимон, ўткир учли ( ланцетсимон зубтурум ) бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, оддий бошоққа тўпланган. Меваси – тухумсимон, кўп уруғли кўсакча. |
Маврак турлари Ўрта Осиёнинг тоғли районларида, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда, қирларда, боғларда ва далаларда ўсади. Маврак турлари кўп йиллик, бўйи 50 – 100 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сертук, тўрт қиррали. Барги тухумсимон, юраксимон асосли, сертукбўлиб, пояда қарама – қарши жойлашган. Илдизолди тўпбарглари ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, поянинг юқори қисмидагилари эса бандсиз бўлади. Гуллари оч пушти ва бинафша рангда, қисқа бандли, поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклидаги сохта тўпгулни ҳосил қилади. Меваси – тўртта ёнғоқча. |
Лимонўт Тошкент ва Сурхондарё вилоятарининг тоғли туманларида, боғларнинг ўрта қисмидаги дарахтлар ва катта тошлар тагидаги соя ерларда ўсади. Лимонўт кўп йиллик, бўйи 30 – 60 см га етадиган, лимон ҳиди келиб турадиган ўт ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, шохланган. Барги тухумсимон, ўткир ўчли, йирик аррасимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарама – қарши жойлашган. Гуллари барг қўлтиғида ҳалқасимон тўпгулни ташкил этади. Меваси – тўртта ёнғоқча. |
Лимон ўсимлигининг ватани Тинч океанининг тропик оролари ҳисобланади. Лимондан мева олиш мақсадида айрим колхоз ва совхоз оранжереяларида кўп миқдорда ўстирилади. |
Ёнғоқ узоқ вақтлардан бери озиқа ўсимлик сифатида Ўзбекистоннинг ҳамма районларида ўстирилади. Ёнғоқ баландлиги 20 – 35 м-гача етадиган сершох дарахт. Барги тоқ патли мураккаб бўлиб, пояда банди билан кетма - кет ўрнашган. Гуллари майда, кўримсиз, бир жинсли. Оталик гуллари кучалага тўпланган. Оналик гуллари бир йиллик шохчаларда якка ёки 2–3, баъзан 5 тадан жойлашган. Меваси данакли мева. |